Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Янги тизим хусусида...



Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказилишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан навбатдаги ўқув семинари Яккабоғ туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.

Семинарда туман хокимлиги ва давлат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иштирок этди. Унда Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги АКТРМ давлат муассасаси ходимлари томонидан янги тизимнинг ишлаш тартиби, қулайлиги ва самарадорлиги хусусида сўз юритилди.

Семинар қатнашчилари мавзу юзасидан берилган саволларга батафсил жавоблар олишди.