Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

“Энг иқтидорли ўқувчи” танловининг техникум босқичи ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 29 январдаги 38-ум-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Энг иқтидорли ўқувчи” танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида танловнинг техникум босқичи ўтказилди.

Танловда ташкилий қўмита томонидан тавсия этилган 10 нафар техникумнинг иккинчи босқич ўқувчилари иштирок этди.

Иштирокчиларнинг чиқишлари танловнинг Низом талабалари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Танлов натижаларига кўра техникумнинг
205–гуруҳ ўқувчиси Ниматов Жавоҳир Олим ўғли биринчи ўрин, 202–гуруҳ ўқувчиси Чоршанбиев Бекзод Шерзод ўғли иккинчи ўрин ва 206–гуруҳ ўқувчиси Ҳамидова Маҳлиё Сайлов қизи учинчи ўринни эгаллади.

Танлов ғолибларига диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Танловнинг биринчи ўрин соҳиби Ж.Ниматов танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.