Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Коррупция давлат таррақиёти учун хавф


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил 8 августдаги ҳайъат қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир соҳа бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятининг асосий йўналишларидан келиб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳар хафтада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан иш юкламалар ишлаб чиқилади.

Ушбу йўналишда жамиятда ҳуқуқий онг ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда алоҳида эътибор қаратилиб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан Касби туман ва Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлимлари томонидан коррупция ва унинг турлари, оқибатлари ва жавобгарлик чоралари, шунингдек, меҳнат қонунчилиги ва ижро интизоми бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияларида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда юқоридаги мавзулар бўйича маълумотлар берилиб, иштирокчилар томонидан барча саволларга батафсил жавоблар берилди.