Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Вилоят ҳокими қарорлари тизим орқали электрон тарзда қабул қилинади


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - “E-qaror” тизимини Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилмоқда.

Бугун вилоят ҳокимлигида “E-qaror” ягона электрон тизими бўйича Адлия вазири ўринбосари А.Ташқулов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ иштирокида шу масалага доир семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимлигида қарорларни жорий йил 1 мартдан бошлаб
“E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, бу тизимнинг самарали йўлга қўйилиши натижасида ҳокимликларнинг қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан, манфаатдор идоралар томонидан лойиҳаларга электрон кўринишда виза қўйиш, қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда келишиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорликни, шунингдек, уларни ишлаб чиқиш жараёни мониторинг қилиш электрон тарзда тизим орқали амалга оширилади.