Янгиликлар
Божхона ходимлари иштирокида тадбир
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “ZOOM” платформаси орқали вилоят божхона бошқармаси ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Меҳнат қонунчилиги ва шартномага оид қонунчиликдаги нормалар хусусида ташкил этилган тадбирда мавзулар юзасидан бир қатор маълумотлар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш асослари ва тартиби, таътиллар, кодексга асосан аёлларга берилган имтиёзлар ва бошқалар хусусида тушунтириш берилди.
Шунингдек, шартнома тушунчаси, унинг турлари, шартнома тузиш шартлари ва унинг оқбатида вужудга келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар хусусида сўз юритилди.