Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Сайёр қабуллар натижасида


Қарши туман адлия бўлими томонидан “Гулистон” МФЙда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатга муҳтож бўлган аёлларнинг муаммоларини ўрганилди ва 2 нафар хотин-қизларнинг муаммолари юзасидан ўрганиш олиб бориш мақсадида қабул қилинди.

Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган сайёр қабул давомида 2 нафар мактаб ёшидаги болаларнинг туғилиши қайд этилмаганлиги аниқланиб, уларнинг туғилишини расмийлаштириш юзасидан сайёр ҳуқуқий тушунтириш ва амалий ёрдам берилди.

Мазкур ҳолат юзасидан бир нафар вояга етмаган боланинг туғилишини қайд этиш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига ариза киритилди.

Шунингдек, “Кўчкак” МФЙда яшовчи бир нафар фуқаронинг вояга етган муомалага лаёқатсиз деб топилган фарзандининиг никоҳини бекор қилиш юзасидан амалий ёрдам берилди ва никоҳдан ажралганлик гувоҳномаси сайёр тартибда топширилди.