Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

“Отчопар” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди


Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳар бир ҳудудда шакллантирилган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

30 ёшдан ошган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ҳамда иштиёқи бор, шунингдек, бандлиги таъминланиши керак бўлган хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш амалиёти тизимли равишда олиб борилмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳар “Отчопар” маҳалласида ташкил этилган сайёр қабулда иштирок этган хотин-қизларга муаммолари юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 3 нафар фуқаронинг мурожаати иш юритувига олинди.

Сайёр қабул давомида асосан туғилганлик гувоҳномаларини расмийлаштириш, кредит, пенсия ва нафақа олиш тартиби, бандлик масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.