Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимларига ҳар ҳафтада бериб бориладиган иш юкламаларига асосан туман ва шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларида коррупцияга қарши кураш, унинг олдини олиш, ходимларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирлар давомида коррупцияга оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти ҳамда аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди.

Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ҳар бир соҳани “коррупциясиз соҳа”га айлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқибузарликлар содир этилганда қонунчиликда белгиланган жавобгарликлар ҳақида, шу билан бирга қонунчиликдаги янгиликлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Хусусан, Қарши туман адлия бўлими томонидан Мадад ННТ ва туман Юридик маркази билан ҳамкорликда меҳнат қонунчилигига оид масалалар юзасидан ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Ғузор туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва 2020 йил
30 декабрдаги “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудларлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4940-сон, 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4910-сонли қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.