Янгиликлар
Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида...
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сон қарорига кўра ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби ишлаб чиқилди.
Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан вилоят судлари билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Бунда хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар, мавжуд муаммолари юзасидан ечим топиш хусусида тушунтиришлар берилмоқда. Ваколат доирасидаги муаммолар бартараф этилиши юзасидан ўрганиш ўтказиш мақсадида иш юритувига олинмоқда.
Хусусан, Касби туман адлия бўлими томонидан “Чўлқувар” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда Чўлқувар қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.Д.нинг икки нафар фарзандига туғилганлик гувоҳномаларини олишда амалий кўмак бериш юзасидан қилган оғзаки мурожаати, Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда 7-миттитуман 8-уй 7-хонада яшовчи фуқаро Л.М.нинг пенсия таъминоти юзасидан мурожаатлари ўрганиш учун қабул қилинди.
Бу каби тадбирлар изчиллик билан давом эттирилади.