Янгиликлар
Йилнинг энг яхши адлия ходими аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан адлия органлари ходимлари ўртасида 2020 йил якунлари бўйича “Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинацияси бўйича танлов жорий йилнинг 22 январь куни ўтказилди.
Танлов иштирокчилари тўртта шартлар бўйича сараланди.
Танлов натижаларига кўра, қуйидаги учлик ғолиб деб эътироф этилди:
биринчи ўрин – Самарақанд вилояти адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Мажидов Сардорбек Абдунаби ўғли;
иккинчи ўрин – Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Абдулазизов Жўрабек Фахриддинович;
учинчи ўрин – Тошкент вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Шоакбаров Абдураҳим Умид ўғли ғолиб деб топилди.
Ғолибликни қўлга киритган биринчи ўрин соҳибига 15 000 000 сўм;
иккинчи ўрин соҳибига 10 000 000 сўм;
учинчи ўрин соҳибига 7 500 000 сўм пул мукофоти тақдим этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси ғолибларни қутлайди!