Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Танловнинг биринчи босқичи якунланди


Адлия вазирлиги томонидан адлия ходимлари ўртасида ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” танлови бўлиб ўтди.

Ушбу кўрик танлов, адлия тизимида фаолият юритиб келаётган ходимларнинг билим даражасини янада мустаҳкамлаш, уларга ўз устида тинимсиз ишлаш кўникмасини ривожлантириш, шунингдек адлия органлари ходимлари ўртасида дўстона муҳитни янада барқарорлаштириш мақсадида ўтказиб келинади.

Кўрик танловда вазирлик ва ҳудудий адлия бошқармаларининг масъул ходимлари, кўнгилли тарзда ташриф буюрувчилар ҳамда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Танлов тўртта шартдан иборат бўлиб, уларда ходим томонидан бажарилган ишлар, яъни фаолият натижалари ва самарадорлиги, ходимнинг ташаббускорлиги ва фаоллиги, берилган тест саволларига асосан ҳуқуқий билими аниқланади, шунингдек қўйилган ҳуқуқий муаммога ходимнинг таклифи ёки берилган ечимга асосан баҳоланади.

Очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилган танловда ўз билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ҳар бир босқич шартларидан муваффақиятли тарзда ўтган иштирокчилар ғолиб деб топилди.
          Танлов натижаларга кўра:

биринчи ўрин – Андижон вилоятининг Андижон шаҳар адлия бўлими;
иккинчи ўрин – Хоразм вилоятининг Янгиариқ туман адлия бўлими;
учинчи ўрин – Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туман адлия бўлимига насиб этди.

1-ўрин соҳибига 15 000 000 сўм;

2-ўрин соҳибига 10 000 000 сўм;

3-ўрин соҳибига 7 500 000 сўм тақдим этилди.

Эртага бўлиб ўтадиган “Йилнинг энг яхши адлия ходим” танлови иштирокчиларига ҳам омад тилаб қоламиз!