Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардормисиз?


Академик лицейларда:

· ўқувчиларнинг камида бита хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши таъминланади;

· чуқурлаштирилган фанлар соатиоширилиб, улар улуши камида 50 фоизга етказилади.

· ОТМнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанлар академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.

Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

Академик лицейлар базасида ушбу лицейларга ўқишга тайёрлаш, компьютер саводхонлигини ошириш, касб-ҳунар, шу жумладан Интернет ёрдамида хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) орқали ўзини-ўзи банд қилиш (фрилансинг)ни ўргатиш бўйича таълим хизматлари, ёзги ва қишки мактаблар ташкил этилади.

Академик лицейларга ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш учун белгиланган камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб академик лицейларнинг рейтинги жорий этилади.

2021 йил 1 январдан академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади.

 Бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизгача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади.