Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Йил сарҳисоби


2020 йил давомида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 5 518 та мурожаатнинг 4 991 таси ҳал этилиб, шундан 3 341 таси ёки 60,5 фоизи қаноатлантирилди, 1 635 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 15 таси рад этилди, шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 378 та мурожаатнинг 357 таси ҳал этилиб, шундан 90 таси ёки 23,8 фоизи қаноатлантирилди, 253 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 14 таси рад этилди.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 115 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 174 та тақдимнома киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида жами 334 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, шундан 43 таси норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда амалиётда мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 1 181 та таклифлар ишлаб чиқилди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган
таъсир чоралари бўйича

Бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан ўтган йил давомида жами 162 та ўрганиш ва 1 319 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 3 233 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида
96 546 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 2 071 та тақдимнома, 463 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида ва 3 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 4 878 та огоҳнома киритилди.

Натижада 987 нафар шахс интизомий (шундан 11 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди) ва 441 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 860 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, 15 та ҳужжат ижроси тўхтатилган, шунингдек 21 млрд. 605 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Судларга 3 млрд. 057 млн. сўмлик 484 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган
17 та 134 млн. 013 минг сўмлик даъво аризаси натижасига кўра
1 млрд. 954 млн. сўмлик 452 та даъво аризалари қаноатлантирилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан жами 17 538 та, шундан 11 770 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 4 501 таси оғзаки, 1 267 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Шунингдек, 1 180 таси уйма-уй бориб ўтказилган ҳуқуқий тарғиботлар бўлса, 2 422 таси манзилли ҳуқуқий тарғиботлар ҳисобланади.

 

Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўйича

Бошқарма томонидан 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра жами
590 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 360 таси давлат рўйхатига, 230 таси ҳисоб рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат, шунингдек,
185 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 183 таси ислом динига мансуб бўлса, 2 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.

 

Адвокатура соҳаси бўйича

 

Бошқармадан жами 147 та адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 122 таси адвокатлик бюролари, 21 таси адвокатлик фирмалари, 4 таси адвокатлар ҳайъатларини ташкил этади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январь ҳолатида жами 322 нафар адвокатга адвокатлик лицензияси берилган бўлиб, шундан 208 таси лицензия олиб ишлаётганлар, 15 таси бошқа ҳудудда ишлаётганлар,
99 тасининг лицензияси амал қилиши тугатилган.

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи

нотариусларнинг фаолияти бўйича

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан 2020 йил давомида жами 187 604 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 47 млрд. 837 млн. сўмлик давлат божи, 2 млрд. 656 млн. сўмлик герб йиғими ҳамда 12 млрд. 583 млн. сўмлик пуллик хизмат тўловлари ундирилди.