Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ҳарбий хизматчилар билан учрашув ўтказилди


Нишон туман адлия бўлими томонидан Нуристон шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли
99763-сонли ҳарбий қисмда Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариб келаётган ҳарбий хизматчилар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва бошқа муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб келаётганлиги мавзусида маруза қилинди.

Шунингдек, ҳозирги пайтда мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган изчил ислоҳатлар адлия органлари ва муассасалари олдига ўта муҳим ва маъсулиятли вазифаларни қўяётганлиги, давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида ҳам адлия органлари маълум масулиятлар юкланганлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчиларга “Ҳаётий муҳим масалалар бўйича” ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.