Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан Қашқадарё вилоятининг 6 нафар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази, Қашқадарё вилоят Статистика бошқармаси, Қашқадарё вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, Қарши шаҳар молия бўлими, Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими ҳамда Шахрисабз давлат музей қўриқхонаси юрисконсультларига махсус унвонлар – мартаба даражалари берилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан адлия вазирининг “Махсус унвонлар – мартаба даражаларини бериш ҳақида”ги буйруғи давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларига тантанали равишда топширилди.