Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммо


Адлия вазирлиги томонидан “ZOOM” платформаси орқали “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар” мавзусидаги онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизмат ходимлари иштирок этди.

Семинар-тренинг давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар қонун ҳужжатларига мослиги ва асослилиги, уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши самарадорлиги, мавжуд муаммо ва камчиликлар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.