Янгиликлар
regulation.gov.uz Портали ҳақида нималарни биласиз?
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳоли ўртасида regulation.gov.uz Портали юзасидан сўровнома ўтказилди.
Ўтказилган сўровнома якунига кўра
20% иштирокчилар порталда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жойлаштирилиши, 51% иштирокчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилиниши ва 29% иштирокчилар эса бу портал ҳақида маълумотга эга эмасликларини билдирган.
Шунга кўра, мазкур портал ҳақида қуйида батафсил маълумот тақдим этамиз.
regulation.gov.uz Порталининг максади:
- муаммони, уни тартибга солишнинг максади ва мавжуд ечимини таҳлил қилиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишда вужудга келиши мумкин бўлган (вужудга келган) ижобий ва салбий оқибатларни аниқлаш;
- ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган ёки жорий этишга шароит яратадиган қоидаларни аниқлаш;
- тадбиркорлик субектларида асоссиз xаражатлар пайдо бўлишига олиб келувчи қоидаларни аниқлаш.
Порталда давлат органлари томонидан ишлаб чиқилган тадбиркорлик фаолиятига алоқадор қонун ҳужжатларининг лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жойлаштирилиб, рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар мазкур ҳужжалар борасида ўз таклифларини бериш имконияти яратилган.
Келтирилган таклифлар қонун ҳужжати лойиҳаси ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жойлаштирган давлат орган томонидан ўрганиб чиқилиб қабул қилинади ёки асослантирилган рад жавоби берилади.
Фойдаланувчилар жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар борасида нафақат моддама-модда ўз таклифларини билдиришлари балки, мазкур хужжатлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, махсус сўровномани тўлдиришлари хам мумкин.
Сўровнома Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимини ва мазкур Портални янада ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.