Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Диққат, танлов!!!


         Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан, Қарши ҳарбий прокуратураси ҳамда “Юрт таровати” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда “14 январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “ВАТАН – УЛУҒ, БУРЧ – МУҚАДДАС” номли онлайн мақолалар танлови ўтказилмоқда.

Танлов ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилади.

Мақолалар қуйидаги асосларга кўра баҳоланади:

- бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги;

- стилистик, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги;

- мақола мавзусининг мазмун – моҳияти тўлақонли равишда очиб берилганлиги.

Мақола саҳифаси 2 бетдан ошмаслиги лозим.

Мақолалар +(998) 91-472-16-20 телефон номерига телеграм орқали ворд ва ПДФ шаклда юборилиши керак.

Мақолалар жорий йилнинг 8 январидан 12 январь соат 12-00 гача қабул қилинади.

Танловнинг иштирокчилари орасидан 3 нафар ғолиблар аниқланади ва жорий йилнинг 13 январь куни диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.