Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Туман адлия бўлимининг аралашуви натижасида...


Чироқчи туман адлия бўлимига фуқаро Р.Б. мурожаат қилиб, оилавий аҳволи оғирлиги сабабли фарзанди У.Ани мактабгача таълим муассасасига давлат тўловларисиз таълим олишига имтиёз берилишида амалий ёрдам сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлигининг 2016 йил 23 августдаги “Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб интернатлардаги болалар тиъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги 2821-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган Низомга асосан мактабгача таълим муассасаларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.

Бунда биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд
II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

Мазкур низомга асосланган ҳолда туман адлия булимининг қонуний аралашуви билан Чироқчи туман Мактабгача таълим ташкилоти ва 2-сонли ДМТТ масъуллари томонидан тузилган далолатномага асосан фуқаро Р.Б.нинг фарзанди таълим олиш учун давлат тўловидан озод қилинган ҳолда муассасага қабул қилинди.