Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Мазмун ва моҳият


Фуқароларга янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий билимини янада ошириб бориш адлия органларининг устувор вазифаларидан бири саналади.

Қашқадарё вилоят телевидениесида “Волонтёрлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сон қарори мазмуни ва аҳамияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Китоб ва Шаҳрисабз туман адлия бўлимлари ходимлари иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқот давомида қонун ҳужжатларининг қабул қилинишидан асосий мақсад, хусусан волонтёрлик фаолиятининг мақсадлари жисмоний ва юридик шахсларга, умуман жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантиришдан иборат эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгиловчи низом тасдиқланганлиги ҳақида маълумотлар берилди.