Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардормисиз?


2020 йилнинг 31 декабрь куни “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 830-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.

 Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, кўп болали оилаларга бепул қорамол берилишида вояга етмаган беш нафар ва ундан ортиқ болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.