Янгиликлар
Рағбатлантириш пуллари тўлаб берилди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари Н.Н. ва Г.Т.ларнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинганликлари учун қўшимча рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норозиликлари тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, фуқаролар Н.Н. ва Г.Т.лар жорий йилнинг
21 июлдан 4 август кунига қадар, яъни 14 кун давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Геолог” санатория-профилактикасида ташкил этилган карантин зонасида ишлаганлиги ва белгиланган қўшимча рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига тақдимнома киритилди ва фуқароларнинг ҳар бирига 10 000 000 сўмдан махсус рағбатлантириш пуллари тўлатиб берилди.