Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан...


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Шунингдек, Мурожаатномада 2021 йилда юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё, биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлаши билдирилди.

Иқтидорли ўғил-қизларимизнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришга кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида алоҳида янги университет ташкил этилиши таъкидланди.

Келгуси йилда хусусий олийгоҳларга давлат буюртмаси бўйича қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Давлат грантлари 25 фоизга оширалди. Эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун ОТМларда грантлар сони 2 бараварга кўпайтирилади   2000 мингтага етказилади.

Аъло баҳога ўқиётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қизлари учун стипендиялар ташкил этилади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларнинг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади, илк бор бакалавр йўналиши бўйича 200 нафар ўғил-қизлар жўнатилади.

15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болаларга паразитар касалликлар учун дори воситаларини бепул тарқатиш йўлга қўйилади.

“Қишлоқ шифокори” дастурига кўра, олис ҳудудларда мингдан ортиқ шифокорларга 30 миллион сўмлик ёрдам пули берилади ва улар хизмат уйлари билан таъминланади.

Имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш тизими жорий қилинади.

Нафақа олувчилар қамрови 2 баробарга оширилиб, 1 миллион 200 минг нафарга етказилди.