Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш


Қашқадарё вилоят юридик техникуми ташаббуси билан хотин-қизларни жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва гендер тенглиги масалаларини муҳокама қилиш мақсадида “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш: гендер тенглиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Комила Зиёдовна Каромова ҳамда вилоятнинг бир қатор фаол хотин-қизлари иштирок этди.

Шунингдек, тадбир давомида ўқув – методик бўлими бошлиғи Аҳмедова Дилноза Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси этиб сайланди.

Тадбирда психолог Нодира Соадатова ҳам иштирок этиб, “Аёл психологияси” мавзусида махсус семинар-тренинг ташкил этилди.