Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ёшлар билан учрашув


Қарши туман адлия бўлими томонидан туман Давлат хизматларини маркази, юридик хизматлар маркази хамда “Мадад” маслаҳат бюроси вакиллари билан биргаликда “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан ИИВ Қашқадарё вилояти академик лицейида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда “Таълим тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари юзасидан, фуқароларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш, унинг қулайлиги ва самарадорлиги, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусида алоҳида тўхталиб, тадбир иштирокчиларига бу шароитлардан тўла фойдаланган ҳолда Ватан тинчлиги ва ривожи учун сидқидилдан билим олишга ҳаракат қилиш лозимлиги уқтирилди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган фикрлар тингланиб, саволларига жавоб қайтарилди.