Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Мактабгача таълим муассасасида тадбир ўтказилди


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришни ёшликдан бошлаш, болаликдан ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳис этиш ва фойдаланишни ўргатиш айни кўзланган мақсадга эришишда муҳим омил ҳисобланади.

Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Буюк болалар” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар билан суҳбат ўтказилди.

Тадбирда Конституцияда белгиланган болалар ҳуқуқлари ва эркинликлари оддий ва тушунарли қилиб тушунтириб берилди. Давлат рамзлари, уларда тасвирланган ва ифодаланган мазмун ва моҳият, уларнинг аҳамияти ҳақида слайдлар орқали кўрсатиб берилди.

Ўзбекона қадриятларимизга хос бўлган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш, билим олиш ва одобли бўлиш учун нималарга аҳамият бериш лозимлиги уқтирилди.

Уларга турли хил саволлар берилиб, фаол иштирок этган болаларга совғалар тақдим этилди.