Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Корхонани сотишда кредиторларнинг ҳуқуқлари


Корхона олди-сотди шартномаси тузилаётганда сотиладиган корхона таркибига киритилган мажбуриятлар бўйича кредиторлар корхона сотиб олувчига топширилгунга қадар сотувчи томонидан унинг сотилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинишлари лозим.

Қарзнинг бошқа шахсга ўтказилишига розилигини сотувчига ёзма равишда билдирмаган кредитор корхона сотилиши тўғрисида билдириш хати олган кундан бошлаб уч ой мобайнида ё мажбуриятни бажаришни тўхтатишни ёки муддатидан олдин бажаришни ва сотувчи томонидан зарар қопланишини, ё бўлмаса корхонани сотиш шартномасини бутунлай ёхуд унинг тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Корхонанинг сотилиши тўғрисида хабардор қилинмаган кредитор сотувчи корхонани сотиб олувчига топширгани тўғрисида хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил мобайнида даъво қўзғатиши мумкин.

Корхона сотиб олувчига топширилганидан сўнг сотувчи ва сотиб олувчи топширилган корхона таркибига киритилган, сотиб олувчига кредиторнинг розилигисиз ўтказилган қарзлар бўйича солидар жавобгар бўладилар.