Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Қашқадарё вилояти туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан маҳаллий ҳокимликларда ҳар ҳафтада “Қонунчиликдаги янгиликлар” машғулотларини тизимли ташкил қилиб борилмоқда.

Хусусан, Қарши туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги ва иқтисодий соҳа ходимларига ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳияти тушунтириб берилди.

Шунингдек, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижросини ташкил қилиш ҳолати бўйича тушунтириш ва йўналишлар берилди. Тарғибот давомида туман ҳокимлиги томонидан амалдаги қонун хужжатлари ижроси юзасидан йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бўйича тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 45-сонли умумтаълим мактабида вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигини олдини олиш, хотин-қизлар ва эркакларнинг гендер тенглиги масалалари ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмуни юзасидан ҳам давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида мавзулар юзасидан видеоролик намойиш этилди.