Янгиликлар
Долзарб вазифа
Бугунги кунда аҳолини электр энергияси, газ, ичимлик суви билан таъминлаш энг долзарб вазифалардан биридир. Шу асносида, фуқароларни улардан фойдаланиш маданиятини ошириш ҳам муҳим саналади.
Касби туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида марказ ходимларига электр энергияси, табиий газ ва сувдан оқилона фойдаланиш қоидалари тушунтирилди ҳамда уларни тежаш юзасидан фикр алмашилди.
Фойдаланиш қоидаларига риоя этмаганлик оқибатида белгиланган жавобгарлик ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари, маиший чиқиндилар ҳамда бошқа кундалик муаммоли масалалар юзасидан, шунинингдек “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.