Янгиликлар
Фуқаролар манфаати ҳимоя қилинди
Яккабоғ туман адлия бўлимига бир гуруҳ тадбиркорлар мурожаат қилиб, Эски Яккабоғ қишлоғи ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланув давлат аҳамиятидаги 4R84 “Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор” автомобиль йўли қайта реконструкция қилиниши муносабати Яккабоғ туман ҳокимининг қарорига асосан ўзларига тегишли бўлган нотурар бинолар бузиб ташланган бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан белгиланган компенсация пуллари тўлаб берилмаганлигини билдирган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан мурожаатлар юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича “Ибн-Сино” МФЙ Ибн-Сино кўчасида яшовчи фуқаро О.Р., “Гулистон” МФЙ Эдилбек қишлоғида яшовчи фуқаро Э.У., Татаргузар қишлоғида яшовчи фуқаро Т.Г., “Мустақиллик” МФЙ Мадрасагузар кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Т.Ш., “Эски Яккабоғ” МФЙ Отчопар кўчасида яшовчи фуқаро Қ.Ю. ва “Мустақиллик” МФЙ Охунбобоев кўчаси 111-уйда яшовчи фуқаро Ш.Н.ларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига даъво аризалари киритилди.
Суд фуқаролик ишларини мазмунан кўриб чиқиб, фуқароларга жами
587 млн 233 минг сўм компенсация пулларини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарди.