Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Адлия ва ёшлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида вилоятимиз ёшлари иштирокида “Ёшлар фестивали” доирасидаги тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида ёшларни бошқарма фаолияти ҳақида тушунчага эга бўлишлари учун бевосита иш жараёнлари билан таништирилди.

Бошқарма бошлиғи Ўрал Суюнович Останов томонидан тадбир ўтказилишидан асосий мақсад ёшлар билан ўзаро мулоқот ўтказиш, фаолият билан яқиндан таништириш ҳамда фикр алмашиш эканлиги таъкидланди.

Бошқарма ва унинг тизими фаолияти, юридик техникум ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Босиб ўтилган ҳаёт йўллари мисолида эришилган ҳар бир ютуқ замирида катта меҳнат ва кучли билим зарур эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўртасида ҳуқуқий саволлардан иборат викторина ташкил этилди ва фаол иштирок этган ёшлар бошқарманинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой, эркин суҳбат тарзида ўтган тадбир якунида ёшлар томонидан бу каби учрашувлар, шунингдек ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада оширишга қаратилган тадбирларда иштирок этиш истаги билдирилди.