Янгиликлар
Фуқаролар учун қулай имкониятлар
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш мақсадида Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида фуқароларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш, унинг қулайлиги ва самарадорлиги, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш, шу жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қабул қилинган маъмурий регламентлар ва уларнинг талаблари хусусида аниқ ва батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбир иштирокчилари бевосита давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишиб, фуқаролар учун кўрсатилаётган хизматлар турлари, фуқаролар учун яратилган қулайликлар ва бошқалар билан танишди.