Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Аҳоли учун бепул ҳуқуқий маслаҳатлар


Аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишни янги даражага кўтариш мақсадида туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан уйма-уй юрган ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Асосан “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакиллари қамраб олинаётган мазкур тадбирларда фуқаролар томонидан берилаётган саволларга асослантирилган ҳолда жавоб берилмоқда.

Кўтарилган муаммолар ваколат доирасида адлия бўлимлари томонидан ўрганилмоқда ёки тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилмоқда.

Хусусан, Нишон туман адлия бўлими томонидан “Кимёгарлар” МФЙда, Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан “Чучуқудуқ” МФЙда ва Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан “Янги турмуш” МФЙда яшовчи оилаларнинг ҳуқуқий масалалари бўйича жойида маслаҳатлар берилди.

Тадбирларда асосан нафақа олиш ва пенсияга чиқиш, кредит олиш тартиби, газ, электр, ичимлик суви бўйича саволлар келиб тушмоқда.