Янгиликлар
2021 йил 1 мартдан бошлаб...
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.
Бунда:
- Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини, мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни «Е-IJRO AUKSION» тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилиб боради;
- махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади;
- электрон аукцион савдоларига қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартиб асосида аниқланади;
- электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади;
- электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган аниқ мезонлар ва техник топшириқларга мувофиқ харид қилади ҳамда Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан белгиланадиган талаблар ва бошқа зарур шартларга мувофиқ бириктирилган жойларда ўрнатади;
- ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
- ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларининг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан жорий электр энергияси харажатларини қоплаш тадбиркорлик субъектлари зиммасига юклатилади;
- тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималардан ажратмалар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тақсимланади.