Янгиликлар
Биласизми?
Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунига асосан, қуйидаги ҳолларда давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишнинг мажбурийлиги белгиланган, яъни:
шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктлари ташкил этилганда;
турар жой мажмуалари қурилганда;
тегишли ҳудудда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган сони ошганда мажбурий тартибда ташкил этилади.
Бир нечта кўп квартирали уйдан ёки якка тартибдаги уйлар гуруҳларидан иборат бўлган янги турар жой мажмуаларини лойиҳалаштириш ва қуришда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида ёхуд алоҳида бино тарзида ҳар бир икки юзта квартира ёки якка тартибдаги уйлар учун камида элликта ўриндан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд бўлиши шартлиги назарда тутилади.
Саволга Қарши тумани Адлия бўлими катта маслаҳатчиси Бахриддин Очилов жавоб берди.