Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Коррупцияга қарши курашиш юзасидан акция ўтказилди


Коррупцияга қарши кураш, аҳоли ўртасида, айниқса ёшларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бу иллатни бартараф этиш, ҳар бир соҳани коррупциясиз соҳага айлантириш барча ўзбек фарзандининг бурчи ҳисобланади.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қашқадарё вилоят юридик техникуми талабалари иштирокида “Коррупцияга йўқ дейлик” ва “Ёшлар коррупцияга қарши” шиорлари остида акция ўтказилди.

Тадбир жорий йилнинг 15 декабрида Қарши шаҳридаги “Яшил бозор” савдо марказида ҳамда аҳоли гавжум бўлган кўчаларда ташкил этилган мазкур акцияда фуқароларга 100 дан ортиқ тарқатма материаллар тарқатилди.

Фуқароларга коррупция иллатининг салбий оқибатлари, жамият ва давлат ривожига таъсири ва қоунчиликда белгиланган жавобгарликлар тушунтирилди.