Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Тарғибот акцияси давом этмоқда


Қашқадарё вилоят ҳокими З. Мирзаев томонидан 2020 йил
7 декабрда тасдиқланган дастур асосида “Тинчлик – жамият тараққиётини асоси” мавзусида тарғибот акцияси ўтказилмоқда.

Тарғибот акцияси вилоят адлия ҳамда ички ишлар бошқармалари, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллиги ва бошқа масъул ташкилот ходимларидан шакллантирилган учта ишчи гуруҳлар томонидан уларга бириктирилган корхона ва ташкилотларда ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9 декабридан бошланган тарғибот акциялари адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Насимов, Ўзбекистон Мусулмонлар идоласи вилоят вакили ўринбосари М.Кораев ва вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходими Ш. Худойбердиевлар томонидан вилоят солиқ, статистика, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармалари, “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг Қашқадарё филиали, “Шўртангазкимё” мажмуаси МЖЧ, суғурта ташкилотлари ҳамда тижорат банкларида ўтказиб келинмоқда.

Тарғибот тадбирларидан кўзланган асосий мақсад вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, меҳнат жамоаларида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини тизимли равишда ташкил этишдан иборат.

Тадбирда асосан бугунги кунда ҳаётимизда ёт ғояларга берилиш ҳолатлари кўп учраётгани, одоб-аҳлоқ қоидалари, диний бағрикенглик, шунингдек қонун устуворлиги ҳамда тўғри йўлдан адашмаслик учун зарур тавсиялар ва маълумотлар бериб келинмоқда.

Мазкур тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.