Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ҳамкорликда тарғибот тадбири ташкил этилди


Қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳолига етказиш фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошиши билан бир қаторда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси самарадорлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан самарали тарзда олиб борилмоқда.

Хусусан, Қарши туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлимида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Хотин-ыизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини ошириш бўйича туман тарғибот гуруҳи Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қарши туман кенгаши вакиллари иштирок этиб, мавзулар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, тадбирда жамиятда фаол аёллардан иборат Аёллар кенгаши жамоатчилик тузилмасини тузиш юзасидан фикр алмашилди.