Янгиликлар
Фуқаролар мурожаатлари қабул қилинмоқда
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини кўтариш юзасидан уйма-уй юриб, ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишни янги даражага кўтариш, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида режа асосида “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакиллари билан учрашмоқдалар.
Фуқаролар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилмоқда. Мурожаатлар ваколат доирасида ўрганиш учун қабул қилинмоқда.
Хусусан, Қарши туман адлия бўлими томонидан “Керайит” МФЙда яшовчи икки нафар фуқаронинг ногиронликни белгилаш ва 14 ёшгача нафақа тайинлаш юзасидан мурожаатлари иш юритувига қабул қилинди.
Чироқчи туман адлия бўлими томонидан ҳам “Мустақиллик”, “Паканди” ва “Барака” МФЙларида яшовчи аҳолига уйма-уй юрган ҳолда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.