Янгиликлар
11
Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма мавжуд
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
· маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
· жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
· худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин
1 йил давомида такрор содир этилганда.