Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди


ИИВ Қашқадарё академик лицейида 9 декабр - “Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан “Коррупцияга қарши кураш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бир бўлиб қолмоқда” номли давра суҳбати ташкил этилди.  

Академик лицейнинг ўқитувчилари ҳамда ўқувчилардан ташкил топган “Ёшлар коррупцияга қарши” номли клуб аъзолари иштирокида ташкил этилган тадбирда вилоят ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходими, ИИВ Қашқадарё академик лицейининг ходимларни малакасини ошириш бўйича директори ўринбосари, Қарши шаҳар адлия бўлими ходимлари мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Суҳбат давомида бу иллатнинг салбий оқибатлари, унинг жамият тараққиётига жиддий хавфи, ёшлар онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш   каби масалаларда фикр юритилди.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди.