Янгиликлар
Коррупцияга қарши самарали кураш
Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу орқали қонун устуворлигини таъминлаш бугунги кун тартибидаги асосий вазифа ҳисобланади.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Статистика бошқармасида коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида коррупциянинг тарихий илдизлари, бошқа давлатларнинг бу иллатга қарши курашиш усуллари, шунингдек мамлакатимизда қоррупция билан боғлиқ олиб борилаётган ислоҳотлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари хусусида сўз юритилди.