Янгиликлар
Эътирофга муносиб ходим
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг октябрь ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси Баҳронов Шоҳрух Шуҳрат ўғли ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Ш.Баҳронов ўз ишига жиддий ва масъулият билан ёндашиши, берилган топшириқ ва вазифаларни вақтида ва сифатли бажариши ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб, жамоада ўз ўрнига, ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган.
Жамоа томонидан Ш.Баҳроновга давлатимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатида омад, фаолиятида юқори марраларни тилаб қоладилар.