Янгиликлар
“Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбирда Қашқадарё вилоят юридик техникуми ўқувчилари таклиф этилиб, ўқувчиларга бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Қарши туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази, туман давлат хизматлари маркази, “Мадад” ННТнинг туман маслаҳат бюроси ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти билан таништирилди.
Қарши туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолиятига алоҳида тўхталиб, унинг ваколатлари иш жараёнлари мисолида тушунтириб берилди.
Шунингдек, фуқароларга электрон тарзда хизмат кўрсатилиши афзалликлари ва қулайлиги, ишлаш тартиблари ҳақида сўз юритилди.