Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Компенсацияларни ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди


Яккабоғ туман адлия бўлимига Яккабоғ шаҳар “О.Хўжаев” кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Н.Р., “Жамбул” МФЙ “Ат Термизий ” кўчаси 11-уй да яшовчи фуқаро С.А. ва “Жамбул” МФЙ Тараққиёт кўчаси 28 “Б”-уйда яшовчи фуқаро Ш.Г.лар бузилган савдо дўкони бинолари учун етказилган зарар қоплаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги                  “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли қарорига асосан 2018 йилги дастурга кўра тумандаги эски буюм бозори ҳудудида замонавий типдаги 2 қаватли савдо мажмуаси курилиши режалаштирилганлиги сабабли мурожаатчиларга тегишли бўлган савдо дўкони бузиб юборилган.

Фуқаро Н.Р. га тегишли “Бунёдкор” МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган савдо дўкони биносининг бир қисми 237 278 033,82 сўм, фуқаро С.А.га тегишли “Охунбобоев” МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган савдо дўкони ва айвоннинг бир қисми 320 088 793, 15 сўм ва фуқаро Ш.Г.га тегишли А.Темур кўчаси тижорат бозори ҳудудидаги савдо дўконини 36 924 141 сўмга баҳоланган бўлса-да, компенсациялар туман ҳокимлиги томонидан шу кунга қадар тўланмасдан келинган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига даъво аризалари киритилди ва фуқароларга жами 594 млн. 290 минг сўм компенсация пулларини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.