Янгиликлар
Ишда бўшатиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинди
Миришкор туман адлия бўлими томонидан Қарши тумани, Жумабозор МФЙ, Мустақиллик кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро Д.Д.ни Миришкор тумани 25-сонли умумтаълим мактабидан ноқонуний ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари иштирокида ўрганиш ўтказилди.
Аниқлинишича, мурожаат муаллифи Д.Д. билан тузилган меҳнат шартномаси мактаб директорининг 2020 йил 17 ноябрь кунидаги 20-К-сонли буйруғи билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3 ва 4-бандларига асосан бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 102-моддаси талаби бўйича меҳнат шартномаси ходим айбли ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилиши ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлаши лозим.
Бироқ, 2020 йилнинг 16 ноябрь куни Д.Д.га огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ орадан бир кун ўтиб расмийлаштирилган.
Шунингдек, мазкур буйруқда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддаси талаби бўйича Д.Д. фойдаланмаган таътиллари учун пуллик компенсация тўлаш масаласи ҳамда Д.Д. билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг айнан қайси моддасига асосан бекор қилинганлиги кўрсатилмаган.
Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан
25-сонли умумтаълим мактабига тақдимнома киритилди ва унга асосан мактаб директорининг 2020 йил 17 ноябдаги 20-К-сонли буйруғи
бекор қилинди.