Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Фуқаролар муаммолари ҳал этилмоқда


Касби туман адлия бўлими томонидан “Ғалаба” МФЙда яшовчи аҳоли вакилларига “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир оилага” шиори остида уйма-уй юриб ҳуқуқий маслаҳат берилди.

“Темир дафтар”га асосан рўйхатга олинган 29 та хонадонга борилиб, уларнинг саволларига жавоб берилди, муаммолари тингланди. Бир нафар фуқаронинг ишсиз фуқаро сифатида рўйхатга олинишида амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати иш юритувига олинди.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур тадбирлар давомида келиб тушган мурожаатларни ижбий ҳал этишга катта аҳамият қаратилмоқда.

Хусусан, “Тинчлик” МФЙ, Тинчлик қишлоғида яшовчи фуқаро Б.С. бир нафар 1994 йилда туғилган фарзандига шу вақтга қадар фуқаролик паспорти ололмаганлиги сабабли ушбу муаммосини ҳал этишини сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлимининг аралашуви билан ҳал этилди.

Фуқаро Б.С.нинг фарзанди Ҳ.М. фуқаролик паспортига эга бўлди.