Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Танлов натижаси байрам арафасида эълон қилинади


Аввалроқ эълон қилганимиздек, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда “Юрт таровати” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
28 йиллиги муносабати билан “Конституция-ғурурим менинг” номли онлайн мақолалар танлови ташкил этилди.

Танлов 30 ёшгача бўлган адлия ходимлари ўртасида ўтказилиб, жорий йилнинг 28 ноябрига қадар иштирокчилар томонидан тайёрланган мақолалар, ҳакамлар ҳайъатига топширилди.

Танлов натижаси вилоят адлия бошқармаси томонидан байрам муносабати билан ўтказиладиган тадбирда тантанали равишда эълон қилиниши ва ғолиблар ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирланиши режалаштирилган.