Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди


Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 19 ноябрь куни “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, мактаблар камида битта спорт турига ихтисослаштирилади ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

● экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;

● “Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.

2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди;

2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди.

2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобил қўйишни тақиқловчи белгилар ва йўлакларнинг бошланиш қисмига махсус тўсиқлар ўрнатилади.