Янгиликлар
Даъво аризаларини қаноатлантириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан вилоят экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси Деҳқонобод филиалида мониторинг ўтказилди.
Мониторинг натижасида корхонада ишловчи ишчиларнинг иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмасдан келинаётганлиги аниқланиб, жами 10 нафар ишчи ва хизматчиларнинг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлар бўйича Ғузор туманлараро судига даъво аризалари киритилди.
Суд томонидан даъво аризалар кўрилиб, тўлиқ қаноатлантирилди ва
10 нафар ходимларнинг жами 24 729 709 сўм миқдорда ойлик иш ҳақларини ундириб бериш юзасидан суд буйруғи чиқарилди.